Амалий математика кафедраси

Қорақалпоқ давлат университети очилиши билан унинг ўқув режаларининг талабларига мос кўплаган илм-фан соҳалари бўйича замонавий фанларни ўқитиш зарурияти пайдо бўлди. Бу ўз навбатида кўплаган янги кафедраларни ташкиллаштиришни талаб этди. Ушбу ҳолатларга боғлиқ равишда 1976-йили университетнинг математика факультети таркибида янгиҲисоблаш математикаси кафедраситашкил этилган. Шундай қилиб, 2016-йили университетнингочилишига 40 йилтўлганлиг бўлса,бу кафедранинг ҳам ташкил этилганлига 40 йил тўлди.

Кафедрада ташкиллаштирилган 1976-1977-ўқув йилида кафедрада ҳаммаси бўлиб 6 та профессор-ўқитувчилар ишлаган: физика-математика фанлари номзоди, доцент (кейинчалик профессор) А.О.Отаров кафедра мудири, иқтисодиёт фанлари номзоди А.Матекеев (кейинчаликиқтисодиёт фанлари доктори), Н.Примбетов, С.Пирназаров (физика-математика фанлари номзодлари, доцентлар), Қ.Бекназарова (ассистент ўқитувчи).

Кафедрани 1976-1987-йиллари ва 1991-2000-йилларда А.О.Отаров, 1987-1991-йилларда доцент С.Пирназаров, 2001-2005-йиллари доцент Н.Утеўлиев, 2005-2007-йиллари физика-математика фанлари номзоди А.Турениязова, 2007-2009-йиллари доцент Ж.Алланазаров, 2009-2014-йиллари техника фанлари номзоди Ш.Ешмуратовлар бошчилик қилган бўлса, Ҳозирда кафедра мудири сифатида 2015-йилданбошлаб доцент М.Бердимуратов мувафқиятли ишлаб келмоқда.

Университет Илмий кенгашининг қарори билан «Ҳисоблаш математикаси»кафедраси номи 1998-йили «Амалий математика ва информатика»,кейинчалик 2015-йили «Амалий математика» номи билан қайта ташкиллаштирилган.

Кафедра ташкил эитилгандастлабки даврларидан бошлаб, кафедра таркибига илмий даражали ҳар томонлама етук, тажрибали профессор-ўқитувчиларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу жумладан, Киев университетинингҳисоблаш математикаси, иқтисодий кибернетика ва математик физика кафедраларибиланилмий алоқалар ўрнатилиб, илмий-тадқиқотишларни бажаришга лояқати бўлган кўплаган ёшлар, дастлабикки йил илмий стажировка ўтишгажўнатилиб, кейинчалик аспирантурада ўқиб, номзодлик диссертацияларини мувафқиятлиҳимоя қилди. Илмий даражали кадрлар тайёрлашмасаласига мустақиллик йилларида алоҳида эътибор қаратилган. Шунинг натижасида кафедра ўқитувчиларидан Н.Утеулиев, А.Ембергенов, Ш.Бурханов, Т.Садыков, Д.Мендалиев, Ж.Алланазаров, Т.Жамуратов, Н.Примбетов, С.Пирназаров, А.Хожаметов, Д.Утебаев, М.Бердимуратов, Р.Мустафаева, Ш.Ешмуратов, Б.Айтмуратов, А.Бекиев ва бошқаўқитувчиларфанномзодларибўлишган. Уларнинг орасидан Н.Утеўлиев 1992-йили Киев университетининг докторантурасигаўқишга кириб, 1995-йилидокторлик диссертациясинимувафқиятлиҳимоя қилди, Қорақалпоғистонда математика фанибўйича биринчи фан докторибўлди, Ҳозирда Д.Утебаев ва А.Хожаметов докторлик диссертация ҳимояга тайёрламоқда. Кафедра аъзолари А.Пиримбетов ва Г.Джайков Новосибирск давлат техника университетида аспирантурада, номзодлик диссертация ишларини тайёрлаб, ҳозирда ҳимоя ишлари билан шуғулланмоқда.

Ҳозирги пайтда кафедра университетнинг энг илғор кафедраларининг бири ҳисобланади. Кафедрада 28 та профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатади. Жумладан, 1 та профессор, 8 тафан номзодаларива доцентлар, 19 та ассистент-ўқитувчилар ҳамда 5 та профессор-ўқитувчи соатбай асосида четдан жалб этилган.

Кафедрада 2000-йилдан бошлаб амалий математика ваинформацион технологиялармутахассислиги бўйича магистратура ташкил эитилган. Бугунги кунда кафедрада бакалавр таълим йўналиши бўйича 23, магистратура йўналиши бўйича 10, жами 33 тафанларўқитилади. Кафедранинг ўқув юкламаларининг умумий хажми 25500 соатни ташкил этади.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари замонавий педагогик технологиялар асосида, ҳар йилимаъруза матнларини, амалий ва лаборатория ишларни қайта кўриб чиқади ва янгилаб борадилар. Кафедранинг барча фанлари бўйича маъруза матнлари ишлаб чиқилган ҳамда университетнинг ахборот-ресурс марказига топширилган. Дарслар замонавий педагогик технологиялар асосида электрон доскаларданва презентациялардан фойдаланилган ҳолда ташкиллаштирилади.

Профессор-ўқитувчилар иқтидорли талабалар билан бирга доимий равишда илмий-тадқиқот ишларини бажаради.Бу талабалар ҳар йили халқарова республика фан олимпиадаларига қаташиб, яхши натижаларга эришмоқдалар. Шундан, А.Абдиев, С.Қарабеков, Р.Оңғарбаев, Ж.Мухиятдинов, М.Нарбаев ва 2-курс магистранти Р.Есимбетов «Дастурлаш‒2015» халқаро олимпиадасидақатнашиб, юқори ўринларни эгаллади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари халқарова республика илмий-амалий конференцияларда ўз илмий ишлари билан мунтазам қатнашади. Масалан, 2015-йили 21-апрелда Тошкент информацион технологиялар университетинингНукус филиалида «Илм, фанваишлаб чиқариш интеграциясида информацион коммуникация технологияларини қўллашнинг ҳозирги замон масалалари» номли республика илмий-назарий конференцияга кафедранинг кўплабўқитувчилари илмий ишлари билан қатнашди, бундан ташқари профессор А.О.Отаров, доцентлар М.Бердимуратов ва Ш.Ешмуратовлар ҳар бири бу конференциянинг алоҳида секцияларига бошчилик қилди.

Ҳозирги замон талабига мос етук мутахассисларни тарбиялашда талабаларнинг ўз она тилида ёзилган ўқув адабиётлари катта аҳамиятга эга эканлиги ҳисобга олган ҳолда, кафедранинг тажрибали профессор-ўқитувчилари кўплаган дарсликларни, ўқув қўлланмаларни, илмий-методик адабиётларни яратган.

Профессор А.О.Отаров ва доцент Ж.П.Алланазаров муаллифлигида ёзилган, университет, педагогик ва техника институтларининг талабаларига мўлжалланган «Есаплаў усыллары» дарслиги (1-бўлими) (2002 й.), А.О.Отаров , Ж.П.Алланазаров ва А.А.Отаровлар томониданнашр қилинган, олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган «Әмелий информатиканың тийкарлары» ўқув қўлланмаси, А.О.Отаров ва Ж.П.Алланазаров муаллифлигида нашр этилган (2006 й.), олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган «Есаплаў усыллары» дарслиги (2-бўлими) 2009-йилиЎзбекистон РеспубликасиОлий ваўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, «Истеъдод» жамғармаситомониданташкил этилган «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиётининг муаллифи» номли Республика таңловида иштирок этди ва ғолиб бўлди. Муаллифларга махсус дипломлар топширилди ва уларга қиммат баҳоли совғалар берилди.

Мустақиллик йилларида таълим-тарбия ишларнинг сифатини янада ошириш, талабаларни ҳозирги замон талабларига мос тарбиялаш ишларини амалга ошириш яхши йўлга қўйилган. Президентимизнингчиқишлари ва маърузаларини, фармонлари ва қарорларини талабалар орасида кенг тарбиқ этиш ишлари олдиндан режалаштирилган режа асосида доимий ўтказилмоқда. Талабаларда туғилган заминга,Ватанга бўлган муҳаббатларни ва инсоний фазилатларни уйғотиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Кафедра таълим-тарбияишларининг сифатини борган сари орттириш, илмий-тадқиқот ишларнинг натижаларини юқори даражага падагогик кадрларни тизимли тарбиялаш мақсадида юртимиз ва чет давлатлари олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот институтлари билан алоқалар мавжуд. Ўзбекистон миллий университетининг, Тошкент информацион технологиялар университетининг, Украина миллий университетининг, Новосибирск давлат техника университетиларинингмос кафедраларибилан шартномалар тузилган ва илмий алоқаларни яхши йўлга қўйилган.

Кафедрада фаолият кўрсатаётган илмий унвонга эга профессор-ўқитувчилар

 

Бердимуратов Мурат Карлыбаевич, физикаматематика фанлари номзоди, доцент. 1963-йили 10-февралда Нукус шаҳрида туғилган. 1989-йили Нукус давлат университетинитугатган. 1992-1997-йилларда Киев давлат университетиде илмий-тадқиқотишларни олиб борган. 1997-йили «Моделирование и оптимизация в системах солевлагопереноса» мавзусида номзодлик диссертацияни ҳимоя қилган. 1998-2009-йилларда информацион технология кафедрасимудири, бундан ташқари, математика факультети деканилавозимида муваққиятли меҳнат қилган. 2009-2012-йилларда Нукус давлат педагогика институтининг ректори, 2014-йилдан бошлабамалий математика кафедра мудирилавозимида фаолият кўрсатмоқда. Бердимуратов Мурат 30 дан ортиқ илмий мақолаларинашр қилинган. 1 та ўқув қўлланма, 6 та ўқув-методик қўлланмалари нашр этилган.
 

 

Отаров Аманбай, физика-математика фанлари номзоди, профессор. 1939-йили 10-майда Қўнғирот туманида туғилган. У 1963-йилиҚорақалпоқ давлат педагогика институтинитугатган. 1966-1974-йилларда Киев университетининг кибернетика факультетининг «Ҳисоблаш математикаси» кафедрасида аспирантурада ўқиган. 1974-йили Киев университетининг кибернетика факультети ихтисослаштирилган илмий кенгашида «О проекционно-дифференциальном методе решения уравнений и его применение к задачам изгиба пластин пе-ременной жесткости» мавзусида номзодлик диссертациясини муваққмятли ҳимоя қилдган. А.Отаровга 1983-йили доцент, кейинчалик 1992-йилиҳисоблаш математикаси кафедраси профессори илмий унвонлари берилган. 1993-йили Қорақалпоғистон Республикасидахизмат кўрсатган фан арбоби унвони берилди. 1989-1997-йиллари университетнинг илмий ишларбўйича проректори, иқтисодиётва математика факультетларининг деканилавозимларида фаолият кўрсатган. А.Отаров 150 дан ортиқ илмий мақолалар, 2 та дарслик, 1 та ўқув қўлланмалари нашрэтилган. У 2000-йилдан бошлаб кафедра профессорилавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

 

Мустафаева Рахима, физика-математика фанлариномзоди, доцент. 1956-йили 18-декабрь куниАмударё туманида туғилган. 1981-йилиНукус давлат университетини тугатган. 1995-йили Киев миллий университетида аспирантурадаўқиб, 1996-йили «Исследование интервальной устойчивости динамических систем и моделирование процессов водообмена» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.Мустафаева Рахима 25 дан ортиқ илмий мақолалари ва 2 та ўқув қўлланмалари нашр этилган. 2005-Йилдан бошлаб доцент лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

 

Бекиев Аширмэт Бекиевич, физика-математика фанлариномзоди. 1976-йили 9-январь куни Тўрткўл туманида туғилган. У 1996-йили Түркман давлат университетини тугатган. 2010-йили «Краевые задачи для уравнения смешанного типа четвертого порядка, содержащего произведения операторов Лапласа, теплопроводности и Даламбера» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.Бундан ташқари, унинг 20 дан ортиқ илмий мақолалари ва 2 та ўқув-методик қўлланмалари нашр этилган. 2011-йилданбошлаб кафедра доценти лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

 

 

Ешмуратов Шавкат Артықбаевич, техника фанлари номзоди. 1977-йили 30-июль куниҚўнғирот туманида туғилган. 2002-йили Қорақалпоқ давлат университети амалий математика ва информацион технологиялар мутахассислиги бўйича тугатган. 2004-2008- йилларда Ўзбекистон Миллий университетинингдастурлаш ва тармоқ технологиялари кафедрасида аспирантурада ўқида ва 2008-йили « Прозрачность принятия решения при синтезе искусственных нейронных сетей с минимальной конфигурации» мавзусида номзодлик диссертациясиниҳимоя қилди. Унинг ҳозирда 20 дан ортиқ илмий мақолалари нашр қилинган бўлиб, 2009-2014-йилларда амалий математика ва информатика кафедрасининг мудири лавозимида фаолият олиб борди. 2014-йилдан бошлабшу кафедранинг доценти лавозимида фаолият юритмоқда.

 

 

 

Самандаров Батирбек Сатимович, техника фанлари (PhD) доктори. 1979 йил 6 июнда Элликқалъа туманида туғилган. 2002 йил Қорақалпок давлат университетининг Амалий математика ва ахборот технологиялари мутахассислиги бўйича магистратурани тугатган. 2019 йили Тошкент ахборот технологиялари университети профессори А.Х.Нишанов рахбарлигида «Тимсолларни аниқлаш муҳитида электрон таълим ресурслари баҳолашнинг адаптив моделлари» мавзусидаги техника фанлари (PhD) бщйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 30 дан ортиқ илмий ишлари нашрдан чиққан.