Математик анализ кафедраси

Қорақалпоғистон Республикасининг мактабларини педагог кадрлар билан  таъминлаш мақсадида 1935-йилнинг 1-сентабрида Тўрткүл шаҳрида Қорақалпоқ давлат ўқитувчилар институти очилиб, у 1934-йили очилган таёрлик бөлимининг базасида ўз ишини бошлади. Институт очилган вақтда физика-математика ва қорақалпоқ тили ва адабиёти бўлимлари бўлди.

Физика-математика бўлимида биргина кафедра бўлиб, у физика-математика фанлари кафедраси деб аталадиган еди. 1935-йилдан бошлаб кафедрани доцент М.В.Щеглов бошқариб, у физика ва математика йўналишидаги, деярли барча фанларни ўқитди. Кейин кафедрага С.Б.Булатов ва Ф.Д.Кочановлар келиб қўшилди. С.Б.Булатов маҳаллий тилни биладиган ягона ўқитувчи еди. Булардан кейин 1936-1937-ўқиш йилида Ўзбекистан  таълим  халиқ комиссариатининг йўлламаси билан Ўрта Осиё давлат университетининг битирувчиси Умар Булешев келиб ишлай бошлади ва шу йилдан бошлаб кафедрага М.Г.Галикеев келиб, кафедра янада тўлишди, ўқитувчи маҳаллий тилда олиб бориш имконияти пайдо бўлди. Кафедра аъзолари республика мактаблари учин жуда зарур бўлган математика ва физика бўйича ўша пайтдаги  дарсликларни қорақалпоқ тилига таржимаси бўйича катта ишлар олиб борди. Шунинг билан бирга қорақалпоқ тилининг математик ва физик терминологиясини ишлаб чиқиш бўйича бир қанча ишлар ишланди. Шунинг натижасида 1939-йили У.Булешев томонидан  тузилган математик терминлар луғати ва С.Булатов тузган физик терминлар луғати қорақалпоқ тилида босилиб чиқди. Бу ютуқлар республикада физика-математика бўйича билим беришни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлди.

1944-йили ўқитувчилар институти педагогик институтга айлантирилди. 1948-1949-ўқув йилидан бошлаб, физика-математика фанлари кафедраси математика ва физика кафедралари бўлиб иккига бўлинди. 1969-йили шу математика кафедраси асосида математик анализ кафедраси ташкиллаштирилди.

Кафедранинг замон талабларида жавоб бериб, ўсиб ривожланишига ҳар хил йилларда кафедрада ишлаб, меҳнат қилган доцентлар У.Булешев, профессор Ж.Қутлымуратов, доцентлар О.Жиемуратов, Қ.Қалжанов, У.Раметов, физика-математика фанлари доктори, профессор С.Қосбергенов, ўқитувчилар О.Садықов, М.Якубова, доцентлар Ж.Мырзанов, Ф.Н.Жапакова, С.Дауенов, А. Омаров, О.Д.Нуржанов, З.Сапаров, Б.Пренов, М.Асқаров, С.Таңирбергенов, Қ.Қ.Елгондиев, Ө.О.Қурбанбаев, М.Ибрагимов, К.Кудайбергенов, А.Даужанов, М.Танирбергенов, Б.Курбанов, Б.Отемуратов, С.Тлеумуратов, Ж.Отаровалар катта хисса қўшди..

Кафедрага доцентларидан О.Джиемуратов (1969-1976), У.Булешев (1976-1987), Қ.Қалжанов (1987-1992), С.Қосбергенов (1992-1994) ва (1999-2004), Б.Пренов (1995-1996) У.Раметов (1997-2000), М.Ибрагимов (2004-2005), К.Елгондиев (2005-2009), Б.Отемуратов (2009-2011), С.Тлеумуратов (2011-2016) кафедрага мудири бўлди. 2016-йилдан бошлаб доцент Қ.Елгондиев мудирлик этмоқда. Ҳозирги кунда кафедрада 21 профессор-ўқитувчи ишламоқда. Улардан 12 профессор-ўқитувчи доцент ва фан номзодлари.

Кафедрада илмий-педагогик кадрлар таёрлаш масаласига алоҳида этибор қаратилган. Доцент Б.Отемуратовнинг докторлик диссертация иши ҳозирги вақтда таёр бўлиб, семинарлардан ўтмоқда. Доцент Б.Курбанов диссертация  ҳимоя қилиш олди имтихонларини топширмоқда.

Кафедрамиз ассистентлари, И.Бектемиров Россиянинг Новосибирск шаҳрида илмий ишларини олиб бормоқда.

Кафедра доценти Б.Отемуратов бир неча марта Сибир Федерал университетининг Математика институтида ва  2014-йили АҚШда илмий сафарларда бўлди.

Кафедрамизга илмий ходимларни таёрлашни ва кафедрани ривожландиришга катта хисса қўшган академиклар А.Садуллаев, А.Аюповлар, профессорлар Г.Худойберганов ва А.Ворисовларга Қорақалпоқ давлат университетининг «Ҳүрматли профессори» унвони берилди. Кафедрада Мирзо Улуғбек  номидаги Ўзбекистон  миллий  университети,  Тошкент  давлат педагогика  университети, Ўзбекистан миллий университети қошидаги математика ва информацион технологиялар институти, Аль-Хоразмий номидаги Үрганч давлат университети, Россия Федерациясининг  Новосибирск, Омск, Красноярск университетлари, Украина Миллий Фанлар Академиясининг математика институти, Киев миллий университетининг  мос Кафедрада илмий ходимларни  таёрлашда  кафедралари ва бўлимлари билан илмий аълоқаларга эга. Катта хисса қўшган академиклар А.Садуллаев ва А.Аюпов, профессорлар Г.Худойберганов ва А.Ворисов.

Кафедра         ўқитувчиларининг  фаол   қатнашишида 2004-2008-йилларда «Дифференциял тенглама ва унинг қўлланилиши» мавзусида республика илимий конференциялар бўлиб ўтди. Шунингдек, 2009-йили ўтказилган «Функционал анализнинг замонавий муаммолари», 2011-йили ўтказилган «Математиканинг замонавий муаммолари»,  2012-йили университетимизда «Комплекс ва функционал анализнинг замонавий муаммолари» мавзусидаги Республика илмий конференцияларг кафедра ўқитувчилари фаол қатнашди.

Кафедрада ишлаётган илмий даражали профессор-ўқитувчилар

Елгондиев Қуаниш Қалбаевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1961-йили 5-февраль куни Хожайли туманида туғилган. 1984-йили Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини  мувофаққиятли тамомлаган. Иқтисослиги математик, ўқитувчи. 1989-йили 21-октябрь куни «Асимптотическое интегрирование квазилинейных уравнений второго порядка с импульсным воздействием» мавзусида номзодлик диссертациясини муддатидан олдин ҳимоя қилди. 50 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилган. Шундан 11 ўқув-методик қўлланмалари нашрдан чиқган. 1990-йилдан бошлаб математик анализ кафедрасида иш олиб бормоқда. 1995-йили доцент илмий унвонин олган, Қорақалпоғистан Республикаси халқ таълим аълоси. 2016-йилдан бошлаб математик анализ кафедрасининг мудири лавозимида иш олиб бормоқда.

 

Отемуратов Байрамбай Пердебаевич,  физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1977-йили 29-декабрь куни Қораўзак туманида туғилган. 1999-йили Қорақалпоқ  давлат  университетини мувофаққиятли туғилган. Иқтисослиги математика анализ. 2009-йили 3-декабрь куни «О многомерных теоремах морера для интегрируемых функций с одномерным свойством голоморфного продолжения» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 40 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилган. Шундан 1 дарслик, 12 ўқув қўлланмаси чоп этилган. 2011-2018-йилларда физика-математика факультетиниң декани лавозимида иш олиб борди.

 

Омаров Аллаберген, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1945-йил 10-декабрь куни Шуманай туманида туғилган. 1970-йили Қорақалпоқ  давлат  педагогик институтини тамомлаган. Иқтисослиги  дифференциал тенгламалар ва математик физика. 1986-йили «Решение начально краевых задач теплопроводности в конусе, усеченном сферами» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 45 дан ортиқ илмий ишлари  чоп этилган. Шундан   2 дарслик, 2 ўқув методик кўрсатмаси чоп этилган. 1996-йилдан бошлаб математик анализ кафедрасининг доценти.

 

Нуржанов Орынбай Далибаевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент 1950-йили 10-октябрь куни Кегейли туманида  туғилган. 1971-йили Қорақалпоқ  давлат  педагогикалық инс-титутын тамамлаған. Иқтисослиги   дифференциал теңле-мелер ҳәм математикалық физика. 1979-йили 15-октябрь куни   «Аналитические методы построения периодических решений интегро-дифференциальных уравнений типа Вольтерра» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 90 дан ортиқ илмий  ишлари  чоп этилган. Шундан  12 ўқув қўлланмаси нашр қилинди. 1986-йилдан бошлаб математик анализ кафедрасининг доценти.

 

Қурбанбаев Өтебай Орынбаевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1958-йили 15-март куни   Қораўзек туманида  туғилган. 1982-йили Нукус давлат  университетини тамомлаган. Иқтисослиги   дифференциал тенгламалар ва математик физика. 1990-йили 24-декабрь куни   «Краевые задачи для диф-ференциальных уравнений с импульсным воздействием» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 70 дан ортиқ илмий  ишлари  чоп этилган. Шундан 8 ўқув қўлланмаси нашр қилинди. 1998-йилдан бошлаб математик анализ кафедрасининг доценти.

 

 

Даужанов Айназар Шынназарович, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1963-йили 4-декабрь куни   Муйноқ тумани Қазақдарё овулида туғилган. 1986-йили Нукус давлат  университетини тамомлаган. Иқтисослиги   математик анализ. 2008-йили 5-июнь куни   «Ск  свойства слабых решений эллиптических уравнений» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 18 дан ортиқ илмий  ишлари  чоп этилган. Шундан 1 дарслиги чоп этилган. 2008-йилдан бошлаб кафедра доценти бўлиб иш олиб бормоқда.

 

Тлеумуратов Сарсенбай Жаксымуратович,физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1976-йил 20-октябрь куни   Нукус шаҳрида туғилган. 1998-йили университети  тамомлаган. Иқтисослиги   математик анализ. 2006-йили 21-декабрь куни   «Геометрические свойства гранево симметричных банаховых пространств» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 35 дан ортиқ илмий ишлари  чоп этилган. Шундан, 1 дарслик, 10 ўқув қўлланмаси чоп этилган. 2011-2016-йиллари математик анализ кафедрасининг мудири, 2016-йилдан бошлаб кафедра доценти бўлиб ишлаб келмоқда.

 

 

Танирбергенов Муратбек Базарбаевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1973-йили 6-май куни   Нукус шаҳрида туғилган. 1995-йили Қорақалпоқ  давлат  университетини тамомлаган. Иқтисослиги   дифференциал ва математик физика тенгламалари. 2007-йили 7-май куни   «Некоторые вопросы теории обратных задач оператора Дирака на всей прямой» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 15 дан ортиқ илмий ишлари  чоп этилган. Шундан 4 ўқув қўлланмаси чоп этилган. 2015-йилдан бошлаб математик анализ кафедраси доценти бўлиб иш олиб бормоқда.

 

 

Қурбанов Бухарбай Турғанбаевич, физика-математика фанлари номзоди. 1975-йили 29-октябрь куни   Нукус шаҳрида  туғилган. 1997-йили Тошкент давлат  университетини тамомлаган. Иқтисослиги   бўйича математик. 2004-йили 5-апрель куни   «Граничная теорема Морера для некоторых типов неограниченных областей» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 13 илмий мақоласи  чоп этилган. 2015-йилнинг январ ойидан бошлаб кафедра доценти бўлиб ишлаб келмоқда.

 

 

Отарова Жамила Аманбаевна, физика-математика фанлари номзоди. 1979-йили 24-сентябрь куни Нукус шаҳрида туғилган. 2002-йили Қорақалпоқ давлат  университетини тамомлаган.  Иқтисослиги   бўйича математик, дифференциал тенгламалар. 2009- йили «Разрешимость и спектральные свойства краевых задач для уравнений смешанного типа четвёртого порядка » мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 30 дан ортиқ илмий ишлари  чоп этилган. Шундан 1 ўқув қўлланмаси чоп этилган. 2010-йилдан бошлаб математик анализ кафедрасининг доценти бўлиб ишлаб келмоқда.

 

 

 

 

Нуржанов Бердах Орынбаевич,    физика-математика фанлари бўйича фалсафа докторы (PhD). 1982-йили 25-сентябрь куни Нукус шаҳрида туғилган. 2005-йили Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича математик, дифференциал тенгламалар. 2017-йили 24-май куни «Local derivations  on algebras of measurable operators» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 20 дан ортиқ илмий мақолалари нашр қилинган. Шундан 4 ўқув-услубий қўлланмалари чоп этилган. 2017-йилдан бошлаб «Математик анализ» кафедраси катта ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқда.

 

 

 

 

Изетаева Гулбахар Кеунимжаевна, педагогика фанлари бўйича философия доктори (PhD) кафедра доценти. 1985-йили 6-март куни   Нукус шаҳрида туғилган. 2007-йили Қорақалпоқ  давлат  университетин тамомлаган. Математикани ўқитиш  методикаси иқтисослиги   бўйича 2018-йили «Олий таълим муассасаларида математик анализ фанини модели технология асосида ўқитишнинг методикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий  ишини ҳимоя қилди. 36 –дан ортиқ илмий мақолалари нашр қилинган. Шундан  2 методик қўлланма 2 монографияси чоп этилди. 2018-йилдан бошлаб математик анализ кафедрасининг доценти бўлиб ишламоқда.

Шунингдек, кафедрада ассистентлар К.Баймуратова, Ш.Ережепова, Р.Юсупов, Б.Қутлымуратов, С.Абдикадиров, Д.Реймбаева, Р.Нарбаева, А.Кощанов, Ж.Каримбоевлар ишламоқда.