Факультет тарихи

1976-йили Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ташкил топганда педагогик институтнинг Физика-математика факультети базасида икки факультет: Физика ва Математика факультетлари очилди. Математика факультетининг декани профессор Ж. Қутлымуратов тайинланди.

1998-йилнинг сентябрида Физика ва Математика факультетлари бириктирилиб, Физика-математика факультети ташкил қилинди ҳамда 2003-йилгача бу факультетни доцент Б.Б.Пренов бошқарди.

Шу факультет базасида 2003-йилнинг май ойида қайта Математика факультети ташкил қилиниб факультет декани доцент Б.Пренов 2005-йилгача бошқарди.

Математика факультетида 1976-1985-йиллари профессор Ж.Қутлымуратов, 1990-1993-йиллари доцент О.Д.Нуржанов, 1993-1995-йиллари доцент Х.Баймуратов, 1995-1996-йиллари профессор А.Отаров, 1996-1997-йиллари профессор Н.Утеулиев бошчилик қилди. 1997-йили апрелдан факультетни доцент Б. Пренов бошқарди, 1998-йилнинг сентябрида Физика ва Математика факультетлари бириктирилиб, кайта Физика-Математика факультети бўлиб ташкил қилинди ва доцент Б.Б.Пренов 2005- йилгача бошчилик қилди.

Математика факультетини 2005-2007-йиллари доцент М.М.Ибрагимов, 2007-2009-йиллари доцент М.К.Бердимуратов, 2009-2011-йиллари доцент Ж.П.Алланазаров бошқарди, 2011-йилнинг августдан факультетга доцент Б.П.Отемуратов бошчилик қила бошлади. 2011-йилнинг августда факультетнинг янги структурага ўтишига боғлиқ Физика ва Математика факультетлари бирлаштирилиб, қайтадан Физика-математика факультети ташкил қилинди ва 2011-2018 йиллари доцент Б.П.Отемуратов бошчилик қилди. 2018-йилдан бу факультетга ф.-м.и.к. доц.М.Насыров бошчилик қилиб келди. Ушбу факультет базасида 2019-йилнинг майдан қайта Математика факультети ташкил қилиниб факультет декани доцент Ж.Сейпуллаев бошчилик қилмоқда.

Математика факультетида қуйидаги бакалавр талим йўналишлари ва магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади:

  1. 5130100 – Математика
  2. 5130200 –Амалий математика ҳəм информатика
  3. 5111018 – Касб таълим: Информатика ва иформациион технологиялар

Магистратура мутахассислиги бўйича

  1. 5А130101 – Математика
  2. 5А130202 – Амалий математика ва информацион технологиялар
  3. 5А130103 – Дифференциал тенглама ҳəм математик физика
  4. 5А130102 – Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика

Чет давлатлар олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик

  1. Сибир федерал университети (Россия)
  2. Новосибирск давлат техника университети (Россия)
  3. Киев давлат университети (Украина)

Халқаро проектлар

  1. Чегараланмаган операторлар учун вектор спектраль теорема.
  2. Математические вопросы численного решения нестационарных краевых задач.