Функционал анализ, алгебра ва геометрия кафедраси

Функционал анализ, алгебра ва геометрия кафедраси университет кафедралари структураларин оптималластириш натижасида 2015-йили 2-сентабрдан қайта ташкиллаштирилди.

Ҳозирги вақтда кафедрада 15 профессор-ўқитувчи тўлиқ штатда ишламоқда, уларнинг ичида 1 илм доктори, профессор К.Кудайбергенов, 5 фан номзодлари, доцентлар Ҳ.Алламбергенов, М.Ибрагимов, Ж.Сейпуллаев, Р.Жиемуратов Т.Қурбанбаевлар бор. 2009-2018 йиллари А.Арзиев, Ж.Сейпуллаев, Р.Жиемуратов, Т.Қурбанбаев, Ф. Абдикаликовлар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилди. Ҳозирги пайтда кафедра профессор-ўқитувчиларидан Г.Аймурзаева, К.Сейдуллаев, Н.Жүзбаев, Г.Опаева, К.Бегжанова, И.Алламбергенов, Т.Қаландаров, А.Алауадинов, А.Сейдуллаев. П. Насыровлар илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Ҳозирги күнда кафедрада ўқитиладиган фанлар қуйидигича: бакалавр йўналиши учун : алгебра ва сонлар назарияси, аналитик геометрия, аналитик геометрия ва чизиқли  алгебра, дифференциал геометрия ва топология, эҳтимоллар назарияси ва  математик статистика, функционал анализ, функционал анализнинг қўшимча боблари, математик практикум, дискрет математика ва математик логика, олий математика. Кафедра томонидан олий  математика фани асосан химия, химия технология, енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва  технологияси, нефт ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш, нефт газни қайта ишлаш технологияси, биология, агрохимия ва агротупроқшунослик (касбий таълим), экология ва атроф мухитни асраш, экология ва атроф мухитни асраш (касбий таълим), география, гидрометерология, геодезия ва кадастр, философия, журналистика, қорақалпоқ тили, чет тили ва адабиёти, рус тили, миллий истиқлол ғояси, жисмоний  тарбия йўналишларида ўқитилади.

Магистратура мутахассислигида Алгебраик ва геометрик структуралар, Борел ўлчамлари, потенциаллар ва стохастик анализ асослари, чизиқли операторлар назарияси ва операторлар алгебралари фанлари ўқитилади.

Кафедрада «Операторлар алгебралари ва унинг қўлланишлари» атамасида ҳар ҳафтанинг чоршанба күни кафедра ўқитувчилари ва иқтидорли талабалар иштирокида семинар ўтказилади.

Кафедрада Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон  Миллий университети математика институти директори, академик Шавкат Абдуллаевич Аюпов соатбай асосида ишлаб келмоқда . У ҳар йили май ойида факультетимизнинг иқтидорли талабалари учун маърузалар ўқийди.

Физика-математика фанлари номзоди, доцент М.Ибрагимов ҳамда физика-математика фанлари номзоди Ж.Сейпуллаевлар томонидан SFS Банах фазоларининг  геометрик ҳоссалари ва бу фазоларда аниқланган нейтрал қисқартирувчи проекторларнинг образлари ўрганилмоқда. Физика-математика фанлари доктори, профессор К.Кудайбергенов, Т.Қаландаров ва А.Алауадиновлар томонидан Чегараланмаган операторлар алгебрасининг автоморфизмлари ва дифференциаллашлар устида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Илмий-тадқиқот  ишларининг  натижалари бўйича оҳирги беш йилда 106 дан ортиқ  илмий мақола ва тезислар, шулардан 33 дан ортиғи чет элларда чоп этилди. Кафедра ўқитувчилари томонидан 3 дан ортиқ ўқув методик қўлланмалар яратилган бўлиб, ҳозирда талабалар  улардан  фойдаланиб келмоқда.

Ҳозирги вақтда кафедра республикамизнинг ва чет эл олий уқув юртлари билан илмий алоқага эга. Ҳозирда Ўзбекистон  Миллий университети, Урганч давлат университети, Тошкент давлат педагогика университети, Қарши давлат университети, Красноярск давлат университети. Кафедра ўқитувчилари Германия Федератив Республикасининг Бонн университетида, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург давлат политехника университетида ихтисосликларини ошириб, Красноярск давлат университетида илмий маърузалар ўқиди.

Кафедрада маънавият ва маърифат ишлари бўйича ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Атаб айтсак Мустақиллик байрами, 8-декабрь Ўзбекистон Республикасининг Конституция күнига, 14-январь Қуролли кучлар кунига, 8-март ҳотин-қизлар байрамига, халқимизнинг миллий байрами Навруз байрамларига бағишланган байрам кечалари нишонланади.. Бу кечага кафедрамизнинг ёши улуғ профессор-ўқитувчиларимиз, ветеран оға-опаларимиз таклиф этилади.

Кафедрада ишлаб келаётган  илмий даражали
профессор-ўқитувчилар

 

 

Кудайбергенов Каримберген Кадирбергенович, физика-математика фанлари доктори, профессор. 1972-йили Хўжайли туманида туғилган. 1994-йили Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган. Ихтисослиги математика-информатика ўқитувчиси. 2002-йили «Измеримые расслоения компактных множеств и их приложения к теореме Шоке» мавзусида номзодлик, 2008-йили «Измеримые расслоения линейных операторов и их приложения к операторным алгебрам и дифференцированиям» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 60 дан ортиқ илмий методик ишлари босмада чоп этилди. Шуларнинг ичида, 3 ўқув қўлланмалари босмадан чиқди. 2008-йилдан бошлаб «Функционал анализ, алгебра ва геометрия» кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

Ибрагимов Мухтар Мамутович, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1972-йили Хўжайли туманида туғилган. 1994-йили Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган. Ихтисослиги математика-информатика ўқитувчиси. 2000-йили «Сжимающие проекторы и геометрические свойства гранево симметричных банаховых пространств» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 30 дан ортиқ илмий-методик ишлари босмада чоп этилди. Шуларнинг ичида 9 ўқув қўлланмаси босмадан чиқди. 2007-йилдан бошлаб  Қорақалпоқ давлат университетида ўқув ишлари буйича проректор лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

Алламбергенов Ҳасенбай Сатбаевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент.   1949-йили Кегайли туманида туғилган. 1971-йили Қорақалпоқ давлат педагогика институтини тамомлаган. Ихтисослиги математика, 1981-йили «Произведения коммутаторов в нильпотентных и метабелевых группах» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 50 дан ортиқ илмий методик ишлари босмадан чиқди. Шуларнинг ичида 12 ўқув қўлланмаси босмада чоп этилди. 1993-йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети «Функционал анализ, алгебра ва геометрия» кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

Жиемуратов Рзамурат Есбергенович, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1981-йили Кегайли туманида туғилган. 2004-йили Қорақалпоқ давлат университети магистратура ихтисослигин тамомлаган. Ихтисослиги математика, математик анализ. 2010-йили «Топологические и категорные свойства пространства нелинейных-гладких функционалов» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 10 дан ортиқ илмий- методик ишлари босмада чоп этилди. 2014-йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети «Функционал анализ, алгебра ва геометрия» кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмокда.

 

 

Сейпуллаев Жумабек Хамидуллаевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1981-йили Тахтакўпир туманида туғилган. 2004-йили Қорақалпоқ давлат университети магистратура ихтисослигини тамомлаган. Ихтисослиги математика, математик анализ. 2009-йили «Классификация гранево симметричных пространств» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 10 нан ортиқ илмий методик ишлари босмада чоп этилди. 2015-йилдан бошлаб «Функционал анализ, алгебра ва геометрия» кафедраси доценти.

 

 

Қурбанбаев Туўелбай Қадирбаевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1983-йили Кегайли туманида туғилган. 2006-йили Қорақалпоқ давлат университети магистратура ихтисослигини тамомлаган. Ихтисослиги математика, математик анализ. 2011-йили «Классификация алгебр лейбница малых размерностей над полем p-адических чисел» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 10 нан ортиқ илмий методик ишлари босмада чоп этилди. 2015-йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университети «Функционал анализ, алгебра ва геометрия» кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 

 

Абдикаликов Фархад Абдижалиевич, физика-математика фанлари бўйича философия доктори (Ph D). 1983-йили Нукус шаҳрида туғилган. 2006-йили Қорақалпоқ давлат университети магистратура ихтисослигини тамомлаган. Ихтисослиги математика, математик анализ. 2018-йили «Исследование статистических оценок условных функционалов в моделях регрессии» мавзусида  Ph D диссертациясини ҳимоя қилди.

Шунингдек, кафедрада катта ўқитувчилар Г.Аймурзаева, К.Сейдуллаев, К.Бегжанова, ассистентлар Н.Жүзбаев, Г.Опаева, Т.Каландаров, И.Алламбергенов, А.Сейдуллаев, А.Алауадинов, П. Насыровлар ишлаб келмоқда.