ҚҚДУда талабалик гувоҳномаси топширилди

Халқимиз асрлар давомида орзу қилиб эришган мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш тараққиётнинг энг аҳамиятли йўналишларидан бири ҳисобланади. Ҳар қандай тараққиётнинг асосий фактори эса  ақлан ва  маънан етук кадарларни тайёрлаш масаласидир.

Жорий йилнинг 7 сентябр куни Қорақалпоғистондаги асосий таянч олий  таълим муассаси ҳисобланган Бердак номидаги Корақалпок давлат университетида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”  шиори остида тантанали байрам кечаси  бўлиб ўтди.

Тадбирда университет ректори А.Реймов, академик Ж.Базарбаев, профессорлар Б.Абдикамалов, Қ.Жаримбетовлар нутқ сўзлаб, унииверситетнинг 1-курсига қабул қилинган талабаларга берилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда Она Ватанимиз фаравонлиги йўлида самарали хизмат қилиб, Мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашга, юртимизнинг ҳар  томонлама ривожланишига ўзлариниинг муносииб ҳиссасини  қўшадиган етук кадрлар бўлиб етилишини тилади.

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар қаторида олий  таълим тизимидаги янгиланишлар жуда катта ахамиятга эга. Сабаби, Президентимизнинг таъкидлаганидек: “Илм-фансиз ҳеч қачон ривожланиб бўлмайди!”

Президентимиз жорий йилнингг 24 май куни Ўзбекистон Миллий университетида  олий таълим  ва илмий-тадқиқот  муассасалари раҳбарлари, академиклар, олим ва ёш тадқиқотчилар билан учрашиши, шунингдек, жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисида берилган топшириқлар  –  буларнинг барчаси давлатимиздаги жамики олий таълим муассасаларининг ривожланишига янги қадам бўлди.

Шунингдек, жорий йилнинг  20-21 август кунлари Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Қорақалпоғистон Республикасининг асосий таянч олий таълим муассасаси ҳисобланган Қорақалпоқ давлат университетини ривожлантириш бўйича Президент қарорини тайёрлаш бўйича берган топшириғи университетимизни, қолаверса, Қорақалпоғистондаги барча олий таълим муассасаларини ривожлантириш бўйича катта аҳамиятга эгадир.

Бошланаётган янги 2019/2020 ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги бўлимига 58 та таълим йўналиши бўйича жами 3181 абитуриент, шундан 728, қўшимча қабул вотасидан ташқари эса 122 абитуриентлар давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинди. 2453 абитуриент эса тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинди. Шунингдек, бакалавриатнинг сиртқи бўлимига 11 та таълим йўналиши бўйича 386 абитуриент, кечки бўлимга 5 та таълим йўналиши бўйича жами 121 абитуриент ўқишга қабул қилинди.

Магистратурага эса, 32  та мутахассислик бўйича жами 164 номзод, шундан 88 таси давлат гранти , 72 таси тўлов-контракт  асосида қабул қилинди.

Тадбир давомида энг юқори балл билан талабаликка тавсия  этилганларга талабалик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

– Мен Қорақалпоқ давлат университетининг юриспрдунция таълим йяналишига энг юқори балл тўплаб, давлат гранти асосида ўкишга қабул килиндим. Келажакда ушбу таълим даргоҳида яхши таълим олиб, юртимизнинг ривожланишига ўз ҳиссамни қўшсам дейман,-дейди Алимжан Исматов.

Тантанали байрам  кечаси университетнинг “Ҳурлиман” халқ ансамблининг  концерт дастури билан давом этди.

Матбуот хизмати.