#Диққат_янгилик Тўлов-контракт шартнома қоғозинни онлайн олиш тизими яратилди

Тўлов-контракт шартнома қоғозини олишдаги навбатни камайтириш ва шартнома қоғозини олишни соддалаштириш мақсадида Қорақалпоқ давлат университети Ахбарот ҳавфсизлигини таъминлаш бўлими мудири Нукусбаев Наурыз ташаббуси билан Математика факультети талабаси М. Қудайназаров томонидан тўлов-контракт шартнома қоғозини онлайн олиш тизими яратилди.
Тўлов-контракт шартнома қоғозини онлайн олиш тизими ҳозирги вақтда синовдан ўтказилмоқда.
Электрон шаклдаги шартнома қоғозини олган талаба навбатта турмасдан Қорақалпоқ давлат университети расмий муҳири билан расмийлаштириб, онлайн юклаб олинган тўлов-контракт шартнома қоғозини расмийлашириши мумкун.

Онлайн тўлов-контракт шартнома қоғозини олиш учун тўғридан-тўғри karsu.uz сайтимизга кириб «Тўлов-контракт шартнома қоғозини онлайн олиш тизими» ҳаволаси орқали ўтиб, талаба ўзининг Давлат тест маркази томонидан берилган рухсатнома қоғозининг ID рақамини ёки Паспорт маълумотларини (серияси ва рақамини, AB1234567 шаклида) киритиши керак бўлади.

Кейинги ойнада шартнома турини кўрсатиш керак бўлади, бунда шартнома қоғозини олишда икки хил шакли тавсия  этилади, «Стипендияли» ёки «Стипендиясиз».

Керакли шартнома турини белгилагандан сўнг шартнома қоғозининг электрон нусқаси автоматик юкланади.

Талабаларга еслатма тарзида юклаб олиш саҳифасининг ўзида ҳам, шартнома қоғози тури фақат бир маротаба кўрсатилиши, иккинчи маротаба юклаб олинганда олдинги белгиланган шартнома тури бўйича автоматик юкланади.

Матбуот хизмати.