Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигига 30 йил

Бугун факультетимизда профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирокида «Тил байрами» бўлиб ўтди. Байрамни факультетимиз декани Ж.Сейпуллаев ошиб берди ва барча иштирокчиларни бебаҳо қудратимиз, маънавий қадриятларимизнинг шаклланишининг туб негизи бўлган ўзбек тилига тил мақомининг берилганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан табриклади.

Бундан сўнг факультетимиз ёшлар билан ишлашиш бўйича декан ўринбосари И.Алламбергенов сўзга чиқиб иштирокчиларни байрам билан табриклаб у ўз нутқида 2019 йил 4 октябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Давлат тили ҳақидаги қонуннинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида»ги қарорини имзолангани ҳақида ва ушбу ҳужжатда октябрь ойи мамлакатимизда тил байрами ойлиги сифатида кенг миқёсда нишонланиши, айниқса олий таълим муассасаларида илмий конференциялар ташкил этилиши белгилаб берилган эди. Ҳар йили ушбу сана ҳар хил шиор остида нишонланишини таъкидлади. Масалан, «Она тилим — жону дилим», «Тилга эътибор — элга эътибор», «Тил — миллат кўзгуси».

Байрамга таъклиф этилган Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси Ю.Нуржанова дунья тиллари тарихи ва унда ўзбек тилининг тутган ўрни, мавқейи ҳақида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларга баёнат ўқиб эшиттирди, шунингдек тил ҳақида мутлоқ янги маълумотлар ҳам келтириб ўтди.

Математика факультети

3-курс талабаси

Н. Узакбаев