АКТ соҳасига оид энг яхши плакат танлови

Таълим олиш – бу фақатгина таълим муассасасига келиб аудиторияда билим олиш ва топшириқларни бажаришдан иборат эмас. Таълим жараёни дарсдан ташқари турли тадбирлар ва машғулотлар билан боғлаб ташкиллаштирилса у янада қизиқарли бўлиши мумкин.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг 3-ташаббус йўналишидан ўрин олган «аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган» дастурга мувофиқ Қорақалпоқ давлат университети Математика факультети талабалари ўртасида АКТ соҳасидаги билимларини аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида « АКТ соҳ ҳ асига оид энг яхши плакат» танлови эълон қилинади.

Танловнинг тўлиқ шартлари билан қуйидаги файл орқали батафсил танишиб олишингиз мумкун.

Танлов шартлари