Математика фани тараққиёти – порлоқ истиқбол кафолати

Таълим ва илм-фаннинг ривожланиш даражаси бугунги кундаги жамияттараққиётининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида «Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади», – дея алоҳида таъкидлаб ўтгани бежиз эмас. Сабаби, ҳар қандай соҳанинг ривожи, инсон ақл-заковатининг бойиши таг-замирида албатта илм бўлади.

Жорий йилнинг юртимизда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» дея номланиши ҳамда ушбу йилда илм-фаннинг математика, кимё-биология, геология каби йўналишларида фундаментал, амалий тадқиқотлар фаоллаштирилиб, олимларга барча шарт-шароитлар яратилишига катта эътибор қаратилаётгани мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида илм-фан, таълим тизимининг ўрни ниҳоятда беқиёс эканини англатади. Илм-фан йўналишларига бундай эътибор келажакда ўз самарасини бериши шубҳасиздир.

Мамлакатимизда математика фани ривожланишида Президентимизнинг 2019 йил 9 июлдаги “Математика таълими ва фанларни янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори жуда катта аҳамиятга эга бўлди.

Жорий йилнинг 7май куни эса Президентимизнинг “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор мамлакатимизда таълимнинг барча соҳаларидаматематика фани дарсларининг, мазкур фанга оид ўқув адабиётлар сифатининг ошишига, математика фанига қизиқувчи ёшларнинг кўпайишига, иқтидорли ёшларни селекция қилиш механизмини ташкил этиб, уларни ихтисослаштирилган мактабларга, кейинчалик олий таълим муассасаларига, илмий мактабларга қамраб олиш масалаларини самарали ечишга имкон беради. Бундан ташқари, ҳар бир таълим йўналишигатегишли ташкилотларва илмий муассасалар ўртасидаги яқин ҳамкорликни таъминловчи яхлит тизим шакллантирилиб, математика фани бўйича фундаметал ва амалий тадқиқотлар, олий таълимдан кейинги таълим институтларининг фаолияти ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш самарадорлиги ошади. Жаҳоннингетакчиилмиймарказларивауниверситетларибиланхалқароилмий-техник ҳамкорликларривожланади. Бошқафанларйўналишларинингривожигатаъсирқилади. Илм-фан, иқтисодиёттармоқлариваишлабчиқаришнингинтеграциясимустаҳкамланади. Ишлабчиқаришсоҳалариниюқорималакаликадрларбилантаъминлашжараёнисамарадорлигиошади.

Математика фанини ўрганаётган ёшларда мантиқий фикрлаш ривожланади, инсонни тартибга ўргатиб, фаолиятнинг ҳар хил жабҳаларида вужудга келувчи мураккаб масалаларни тушуниш учун зарур бўладиган тушунчалар ҳамда улар орасидаги боғлиқликларни кўра олиш ҳамда таҳлил қилиш хусусиятлари шаклланади, келажакда иқтисодиётнинг исталган тармоғида малакали кадр бўлиб етишишига ёрдам беради.

Мазкур қарорда математика фанига қизиқувчи,иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашмасаласига катта эътибор қаратилган. Уни амалга ошириш учунёшларнинг математика фани бўйича маҳаллий фан олимпиадаларини юқори савияда ташкил қилинади ва натижада иқтидорли ёшларнинг халқарофан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этиши ҳамда совринли ўринларни эгаллаши таъминланади. Математика фанидан таълим беришнинг онлайн платформаси яратилади ва амалиётга татбиқ этилиб, масофадан ўқитиш тизими самарадорлиги оширилади, баҳолаш тизимининг шаффофлигини таъминлайдиган механизмлар жорий қилинади. Ҳар бир туманда (шаҳарда) математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади.

Олий таълим муассасаларида математика бўйича билим, малака ва кўникмалар талаб этиладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режаларида математика фани учун ажратилган соатлар ҳажми кўпайиб, кадрлар истеъмолчилари мутахассисларини жалб этган ҳолда битирувчиларда соҳага оид математика бўйича амалий билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда ривожлантиришга қаратилган лойиҳа ишлари амалга оширилади.

Фундаментал соҳадаги тадқиқот, ёшлар ўртасидаги тадқиқот ва иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқот йуналишлари бўйича математика соҳасидаги фундаментал ва илмий-амалий изланишлари натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечими юзасидан таклиф билдирган олимлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилди.

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда математика фанининг бир неча йўналиши бўйича машҳур олимлар ҳамда улар раҳбарлигидаги илмий мактаблар мавжуд. Бу илмий мактаблардаги олимлар буюк аждодларимиз қолдирган бой мерос ва анъаналарни давом эттириб, математика фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, муҳтарам Президентимизнинг “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори нафақат математика фани тараққиётини белгилайди, балки барча таълим соҳаларининг математик аниқлик асосида ривожланишига замин ҳозирлайди. Узоқ келажакни кўзлаб қабул қилинган ушбу қарор мамлакатимизда илм-фанни ҳар томонлама чуқур ривожлантиришга хизмат қилиши шубҳасиздир.

Мухтор ИБРАГИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.