2020-йил май ойининг 20-санасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Математиканинг замонавий муаммолари” мавзусида Республика илмий-амалий онлайнконференцияси бўлиб ўтди.

Конференция  Zoom программаси орқали онлайн тарзда бўлиб, конференцияни  ҚҚДУ ректори, профессор Ахмед Реймов ўзининг кириш сўзи билан очиб берди.  Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси В. И. Романовский номидаги Математика Институти директори, академик Ш. Аюпов ва академик А.Садуллаев, профессор М.Арипов ўзларининг пленар маърузалари билан конференция очилиш маросимида иштирок этди.

Конференция 20-21 май кунлари давом этиб,  қуйидаги йуналишлар буйича муаммолар  кўриб чиқилди:

➢Алгебра ва функционал анализ;

➢Комплекс анализ;

➢Дифференциал тенгламалар ва математик физика;

➢Амалий математика ва информацион технологиялари.

«Дифференциал тенгламалар ва математик физика» йуналишин  академик     Азамов А., профессор   Касимов Ш.Г. ва котиб  Алауадинов А.К томонидан аъло даражада ташкиллаштирилди.

Дифференциал тенгламалар кафедра бошлиғи, доцент К.Елгондиев,

ва доцент О.Курбанбаев, доцент М.Танирбергенов,  доцент Ж.Отаровалар ўзларининг илимий ишлари ҳақида баёнат қилди.

Ушбу онлайн-конференцияга Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидан 100 дан ортиқ математик олимлар, ёш тадқиқотчилар иштирок этишди.

Конференция барча қатнашчиларнинг илмий фаолияти учун жуда фойдали бўлди. Хусусан, ёш изланувчилар жаҳон миқёсида илмий изланишлар олиб бораётган устоз-математатикларнинг маърузаларидан ўзлари учун муҳим тажриба орттирадилар.